«Барселона» ўз тарбияланувчисини ортга қайтарадиган бўлди

Спорт 07 Апрель 2017 8748

«Барселона» раҳбарияти жорий мавсумдан сўнг ҳужумкор яримҳимоячи Жерар Деулофеуни қайтариб олиш имкониятидан фойдаланишга қарор қилди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди.

Ҳозирги вақтда Деулофеунинг трансфер ҳуқуқи «Эвертон»га тегишли, футболчи ижара асосида «Милан» сафида ўйнамоқда. Томонларнинг шартномасига кўра, Каталония клубида футболчини 12 млн. евро эвазига қайтариб олиш имконияти мавжуд. Юқорида номи келтирилган манба берган маълумотларга кўра, Испанияликнинг жорий мавсумдаги ўйини испан грандининг эътиборини тортди.

«Барселона» жамоага янги бош мураббий тайинланмаганига қарамай футболчини қайтаришга қарор қилган. Агар «Барселона» ишонч билдираётган мутахассис Деулофеуни ўз таркибида кўрмаса, футболчи яна трансферга қўйилади.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46495 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7288 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18579 Ўзбекистон
Тошкент вилояти прокуратураси расмий сайти ишга туширилди
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
Кўпроқ янгиликлар