Швеция бош вазири Стефан Лёвен мамлакат пойтахти Стокҳолм шаҳрида одамлар устига юк машинаси юриб бориши билан боғлиқ қонли ҳодисани теракт сифатида баҳолади.

«Швеция ҳужумга учради. Ҳодисанинг барча жиҳатлари бу террористик ҳужум бўлганини кўрсатмоқда», — деган у матбуот анжумани вақтида.

Бугун Швеция пойтахти марказидаги кўчалардан бирида юк машинаси одамларни босиб юрди. Воқеа жойида қолдириб кетилган юк машинаси ўғирлангани маълум бўлди.

Швеция пойтахтида юк машинаси одамлар устига юрди, қурбонлар бор

Охирги хабарларга кўра, 3 киши ушбу ҳужум қурбонига айланган. Жароҳатланганлар сони 10га яқин.

Ушбу ҳодиса муносабати билан Стокҳолм метроси ва мамлакат парламенти биноси ёпилган.

Маҳаллий шифохоналар фавқулодда режим ҳолатига ўтказилган.

Стокҳолмдаги ҳодиса видеоси пайдо бўлди