Сурия бўйича ҳаракатлар халқаро ҳуқуқга мос келиши керак, деб маълум қилди БМТ бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Жеффри Фелтман.

Унинг айтишича, "Сурия халқининг ҳимояси зудлик билан ҳаракатлар, БМТ тамойиллари ва халқаро ҳуқуқда томир ёйган ҳаракатларни талаб қилмоқда".

АҚШ 7 апрелга ўтар кечаси Суриядаги Шайрат аэродромига қанотли ракеталар билан зарба берди.