Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ қуролли кучларининг Суриядаги авиабазага ҳужумини "Сурия халқини ҳимоялаш учун" етарлича бўлмаганини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

"Биз Асад тузуми ҳарбий жиноятларига қаратилган ушбу қадамни ижобий деб ҳисоблаймиз. Бу етарлимикин? Биз етарли эмас деб ҳисоблаймиз. Бегуноҳ Сурия халқини ҳимоя қилиш учун жиддий чоралар кўриш вақти келди", деб айтди Эрдўған. 

Эрдўған шунингдек АҚШнинг ракета зарбаси Вашингтоннинг Суриядаги воқеалар ривожидаги фаол иштирокининг боши бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.  

Аввалроқ Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер АҚШ Сурияга берган зарбаси кимёвий ҳужумга қарши қаратилганига Европа Иттифоқини ишонтира олганини айтганди.

Аввалроқ АҚШ Суриядаги аэродромга 59 та қанотли ракета билан зарба берганди. Зарбадан мақсад Шайрат аэродроми бўлган.