Швеция ҳукумати Стокҳолмдаги асосий пиёдалар кўчаси Дроттнинггатанда одамлар устига юк машинасини ҳайдаб боргани гумон қилинаётган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Expressen TV эфирида Швеция бош вазири Стефан Лёвен маълум қилди.

Ушбу шахс сурати ижтимоий тармоқда тарқалмоқда. У Spendrups компаниясига тегишли юк машинасини ўғирлагани айтилмоқда.

Охирги маълумотларга кўра, ушбу ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 нафарга етди, жароҳатланганлар сони аниқ эмас.