Халқаро Пресс-клуб вазифаларига нималар киради?

Ўзбекистон 07 Апрель 2017 5448

Бугун Ўзбекистонда биринчи марта Халқаро Пресс-клуб (ХПК) фаолиятига старт берилди. ХПК мамлакат иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақидаги  объектив ахборотни кенг халқаро жамоатчиликка етказишни мақсад қилган. 

Халқаро Пресс-клуб вазифаларига қуйидагилар киради:

- давлат бошқарув органлари, экспертлик ҳамжамияти вакиллари, чет эл ва маҳаллий мутахассислар билан оммавий ахборот воситалари иштирокида мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш, илғор халқаро тажрибаларни тадбиқ этиш ва муаммоларни ҳамкорликда ҳал қилиш йўлларини ишлаб чиқишга қаратилган муқобил мулоқот майдонини шакллантириш;

- давлат, фуқаролик жамияти ва ОАВ ўртасидаги очиқ мулоқот асосида мамлакатнинг ижобий имиджи ва брендингини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

- Ўзбекистондаги қулай инвестицион иқлимни шакллантиришва сақлаб қолиш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишга қаратилган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини очиб бериш;

- мамлакат аҳолиси ва халқаро жамоатчилик орасида долзарб вазифаларни муҳокама қилиш, жамоатчилик фикри асосида учрашув ҳамда мулоқотлар мавзуси ва иштирокчилар қатламини тўғри белгилаган ҳолда мақбул ахборот фонини шакллантиришда қатнашиш.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашига кўра, Халқаро Пресс-клубда мансабдор шахслар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мутахассислар иштирокида йиғилишлар, панел дискуссиялари ва маҳорат дарсларини ташкил этади. Мавзулар кўлами: Халқ қабулхоналари фаолияти натижалари, Ўзбекистон ташқи сиёсати, инсон ҳуқуқлари ҳимояси, ҳаракатлар стратегиясини тадбиқ қилиш. 

Шунингдек ХПКда Ўзбекистонга ташриф буюрадиган хорижий делегациялар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва расмий доира вакиллари иштирокида медиа-учрашувлар ташкил этилади. 

Халқаро Пресс-клуб раиси этиб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети журналистика факультети кафедра мудири Шерзод Қудратхўжаев сайланди

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 13307 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20670 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10328 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11153 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 38231 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52215 Жамият
Атамбоев Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчини тайинлади
14:28 3 Жаҳон
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 722 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 546 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Кўпроқ янгиликлар