Жанубий Кореянинг Hyundai Motor ва Kia Motors автомобилсозлик компаниялари республикада 170 мингдан ортиқ машинларини қайтариб олиши ҳақида эълон қилди. Бу транспорт воситалари двигателларидаги эҳтимолий носозликларга барҳам бериш мақсадида амалга оширилмоқда. Икки компания ва давлат ҳудудлари, инфратузилмалари ва транспорт вазирлигининг қўшма баёнотида шу ҳақда сўз боради. 

Муаммолар Theta 2 турбо ва бензинли 2.4 GDI двигателларига тегишли, улар 2013 йил августига қадар Hyundai Grandeur, Sonata, Kia K7 ва K5 моделлари ҳамда Sportage йўлтанламасига ўрнатилган. Мазкур моделларнинг куч агрегатлари тирсакли вал ва подшипниклардаги нуқсон сабаб ҳаракатланиш вақтида ишдан чиқиши мумкин. Шу билан ҳайдовчи в йўловчилар ҳаёти хавф остида қолади. 

Чақириб олинаётган машиналар двигателларида нуқсон аниқланса, уларнинг моторлари бепул алмаштириб берилади. Хабар қилинишича, компаниялар айни вақтда АҚШ ҳукумати билан ҳам аввалроқ ушбу мамлакатда етказиб берилган 1,3 млн дона автомобилларни қайтариб олиш борасида музокаралар ўтказмоқда.