Hyundai ва Kia 1,4 млн та машинасини ортга қайтариб олмоқда

Иқтисодиёт 07 Апрель 2017 3679

Hyundai Motor ва Kia Motors автомобилсозлик корпорациялари двигателдаги нуқсон сабабли АҚШ, Канада ва Жанубий Кореядан 1,4 млн та машинасини қайтариб олмоқда. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда

Машиналар қайтариб олинишига двигателларни тайёрлашда ҳосил бўлган ва кейинчалик двигателнинг тўхташига олиб келиши мумкин бўлган металл қириндининг подшипникларга тушган бўлиши мумкинлиги сабаб бўлган. Носозликнинг пайдо бўлганидан двигателдаги тақиллаш овози ёки асбоблар панелидаги липиллаб турувчи индикатор дарак бериши мумкин.

Автомобиллар 19 майдан бошлаб қайтариб олинади ва АҚШда энг оммавий бўлган, 2011-2014 йилларда ишлаб чиқарилган Hyundai Santa Fe ва Sonata ҳамда Kia Optima моделлари, 2011-2013 йилларда ишлаб чиқарилган Kia Sportage ва 2012-2014 йилда ишлаб чиқарилган Kia Sorento йўлтанламасларига тааллуқли бўлади.

Охирги 2 йил ичида бу ҳолат двигателдаги муаммолар сабабли катта миқдорда машиналар қайтариб олинаётган иккинчи ҳолатдир. 2015 йил сентябрда Hyundai Motor 2011-2012 йилларда ишлаб чиқарилган Sonata моделидаги 470 мингта машинани қайтариб олганди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24172 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 52949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64578 Жамият
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 437 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 416 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1260 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1394 Жамият
Кўпроқ янгиликлар