Афғонистондаги гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси ИШИД террорчилари янги даромад манбасига айланди. Бу ҳақда Россия ТИВнинг янги чақириқлар ва таҳдидлар департаменти директор ўринбосари Дмитрий Феоктистов маълум қилди.

"ИШИД энергетика инфратузилмаси жиддий равишда бузилганини эътиборга олиб, уларнинг кичик молиявий оқимларни ошириш ёки янгиларини қўлга киритиш бўйича ҳаракатларига жиддий равишда муносабатда бўлиш керак. Янги манбалардан бири (маблағларнинг) – бу Афғонистондаги гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмаси. ИШИД айниқса, мамлакатнинг шимолий вилоятларидаги бундай айланмаларни ўз назоратига олишга уринмоқда", - дея айтиб ўтди Феоктистов.

Унинг сўзларига кўра, “2016 йилда Афғонистонда наркотиклар ишлаб чиқариш ҳажми анча ошди, якуний қиймат эса 110 миллиард доллар, деб баҳоланмоқда”.