Кремль огоҳлантиради. Сурия осмонида Россия ва АҚШ самолётлари тўқнашуви рўй бериши мумкин

Жаҳон 07 Апрель 2017 54773

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилдики, Қўшма штатлар Суриядаги авиабазага ракета зарбалари бериш орқали бу ҳудуд осмонида Россия ҳамда АҚШ самолётлари тўқнашиши хавфини кескин оширди.

«Ракета зарбалари берилиши фонида айтиш мумкинки — тўқнашувлар рўй бериши хавфи ортди», — деган Песков шу борада берилган саволга жавобан.

Бугун Россия ва АҚШ ўртасида Сурия бўйлаб парвозлар хавфсизлиги тўғрисидаги меморандум амалиёти тўхтатилди.

Мазкур ҳужжат Россия ва АҚШ авиацияси ўртасида юз бериши мумкин бўлган тўқнашувларнинг олдини олишга қаратилганди.

7 апрелга ўтар кечаси АҚШ Хомс провинциясидаги Сурия ҲҲК аэродромига зарба берди. Пентагон маълумотларига кўра, авиабаза ҳудудига қарата 59 та Tomahawk қанотли ракетаси учирилган.

Ракета зарбаси 4 апрель куни Суриянинг Идлиб провинциясида кимёвий қуролдан фойдаланилгани учун жавоб бўлди. АҚШ раҳбарияти тахмин этилаётган кимёвий ҳужум ушбу аэродромдан бошланган, деб ҳисоблайди.

Охирги маълумотларга кўра, ушбу ҳужум оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, 7 киши жароҳатланган ва 7та самолёт йўқ қилинди.

Кун янгиликлари
Салоҳиддин Шарипов: “Ҳалол луқма – инсон саодатининг калитидир”
22:51 / 22.06.2017 25556 Жамият
Mirobod Elit - пойтахт марказида оилангиз учун муносиб совға
16:29 / 21.06.2017 24527 Жамият
Марк Цукерберг мусулмонлар даврасида ифторлик қилди
Ўзбекистон ҳукумати Қозоғистонда ҳалок бўлган фуқароларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди
Москвада 3 нафар Ўзбекистон фуқароси метандан заҳарланиб ҳалок бўлди
21:28 2128 Жамият
Дайжест: «Пахтакор»да янги давр, «Ёнғоқ вазири», Россияда Telegram’га таҳдид ва куннинг бошқа хабарлари
21:12 1811 Жаҳон
БАА маликалари бельгиялик хизматкорларни камситишда айбдор деб тан олинди
20:48 2717 Жаҳон
Ёш адвокат соҳилни 5 минг тонна чиқиндидан халос қилди (фотожамланма)
20:42 3147 Жамият
«Бабаянни ёмон деманг, у ҳам Худо бандаси»
20:34 5991 Спорт
«Пахтакор»да пул билан боғлиқ муаммо йўқ. Стадион қайтадан қурилади
19:54 7010 Спорт
Кўпроқ янгиликлар