Мексикада бедарак йўқолганлар сони 30 минг кишигача етди

Жаҳон 07 Апрель 2017 3499
Фото: AP

Мексикада асосан жиноий гуруҳлар ҳаракатлари оқибатида бедарак йўқолганлар сони 2016 йил охирига келиб деярли 30 минг кишини ташкил қилди. Бу ҳақда Мексиканинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссияси маълум қилди.  

2013 йил охирида бу кўрсаткич 26 минг кишини ташкил қилганди.

"Ўғирланганлар ёки бедарак йўқолганларнинг миллий рўйхатида 2016 йил октябрь ҳолатига кўра, 29,9 минг ҳолат маълум қилинган. Улардан 82,71 фоизи 11 штатга тўғри келмоқда", дейилган комиссиянинг твиттердаги хабарида. 

Одамларнинг энг кўп миқдорда бедарак йўқолиши Тамаулипас штатида қайд қилинган. Бу штат АҚШга яқинлиги сабабли зўравонлик даражаси юқорилиги билан ажралиб туради. Ҳозирда бу штатда 5,5 мингдан кўпроқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Одамлар йўқолиши бўйича 2- ва 3-ўринни Мехико (2,9 мингдан кўпроқ) ва Халиско (2,5 мингдан кўпроқ) штатлари эгалламоқда.

Комиссия, шунингдек, охирги 10 йил ичида мамлакатда 855 та яширин қабр аниқлангани ва у ердан 1,5 минг кишининг суяклари чиқариб олинганини маълум қилди. Жасадлардан 800 нафарининг кимга тегишли экани аниқланган. 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар