Санкт-Петербургнинг Нева тумани суди метродаги теракт иши бўйича 6 нафар қўлга олинган шахсни 2 июнгача ҳибсга олишга кўрсатма берди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, охирги ҳибсга олинган шахс Қирғизистоннинг 21 ёшли фуқароси Махамадюсуф Мирзаалимов бўлди.

Аввалроқ Нева суди теракт иши бўйича қўлга олинганлардан 2 нафарини ҳибсга олганди. Бундан ташқари, Москванинг Басман суди теракт иши бўйича гумон қилинган, Тожикистон фуқароси Содиқ Ортиқовни ҳибсга олганди.