Петербургдаги портлаш вақтида йўловчиларни қутқарган машинист пул мукофотидан воз кечди

Жаҳон 07 Апрель 2017 32550
Фото: RIA

Санкт-Петербург метросининг портловчи қурилма портлатилган поезди машинисти Александр Каверин унга берилмоқчи бўлган пул мукофотидан воз кечди. Каверин бу ҳақда "Санкт-Петербург" телеканалига маълум қилди. 

Айнан Кавериннинг портлаш вақтидаги ҳаракатлари сабаб юзлаб одамларнинг ҳаёти сақланиб қолган.   

Кавериннинг айтишича, бир ташаббускор гуруҳ унга миннатдорчилик рамзи сифатида пул йиғмоқда. Гап қандай миқдордаги пул ҳақида кетаётгани маълум қилинмаган.

"Менга ҳеч нарса керак эмас. Мен албатта бу гуруҳдан миннатдорман, бироқ бу пулларни уларга ҳақиқатан муҳтож одамларга бериш керак", деб айтди қаҳрамон.

Каверин ушбу маблағларни портлаш сабабли оёғи ампутация қилинган аёлга беришни таклиф қилди. "Айни вақтда аёл учун дорилар ва барча зарур нарса муҳайё қилинган, унга ёрдам кўрсатилган, бироқ келгусида унга протез керак бўлиши мумкин", деб айтди машинист. 

5 апрелда Россия транспорт вазири Максим Соколов Александр Каверинни портлашдан кейинги саводли ҳаракатлари учун "Россия транспортининг фахрий ходими" белгиси билан мукофотлаганди. Машинист портлаш вақтида шикастланган поездни тутунланган туннелда тўхтатмай, уни кейинги бекатгача олиб боргани кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолганди.  

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47932 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64447 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34943 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19946 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75709 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60451 Жамият
Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
19:05 79 Жаҳон
Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақидаги қонун лоийҳаси муҳокамага қўйилди
Австралия қаҳрамони 2 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолди (фотожамланма)
19:01 311 Жамият
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар