Швеция полицияси Стокҳолм марказида содир этилган теракт бўйича гумонланувчи қўлга олингани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Полицияга асосланиб Sky News телеканали хабар беришича, бу иш бўйича ҳеч ким қўлга олинмаган.

Бундан олдинроқ мамлакат бош вазири Стефан Лёвен Стокҳолм марказида рўй берган ҳодиса теракт бўлганини маълум қилиб, теракт ижрочилигида гумон қилинган шахс ушланганини айтганди.

5 апрель, жума куни кундузи Стокгольм марказида юк машинаси пиёдалар устига босиб борди. Охирги маълумотларга кўра 5 киши ҳалок бўлган, камида 8 киши тан жароҳати олган.