Россияда икки йил ичида ИШИД террорчилик гуруҳи билан алоқадор тахминан 1,4 минг киши аниқланди. Бу ҳақда Россия ТИВнинг янги чақириқлар ва таҳдидлар департаменти директори ўринбосари Дмитрий Феоктистов хабар берди, дея маълум қилди РИА «Новости».

«Россияда икки йил ичида ИШИД билан алоқадор 1,4 минг киши аниқланди, ҳамда улар террорчилик ва экстремистик фаолият билан алоқадор бўлган ташкилотлар ва хусусий шахслар рўйхатининг миллий қисмига киритилди», - дея айтиб ўтди у.

Унинг қўшимча қилишича, “бу кишиларга алоқаси бўлган” умумий миқдори 120 минг доллар бўлган 1,5 мингта банк ҳисоб-китоб рақамлари музлатиб қўйилган.