Россиянинг Қора денгиз флоти таркибидаги «Адмирал Григорович» фрегати Ўрта Ер денгизи ҳудудидаги Россия ҳарбий-денгиз флотининг Тартус портидаги моддий-техник таъминот пункти томон йўналган. Бу ҳақда ўз манбасига асосланиб ТАСС агентлиги хабар тарқатди.

«Калибр» русумли қанотли ракеталар билан қуролланган Россия кемаси Суриянинг Тартус портидаги моддий-техник таъминот пунктига томон йўлга чиқди», — деган манба.

Қайд этилишича, фрегат Сурия қирғоқлари яқинида қанча муддат бўлиши «вазиятга боғлиқ» бўлади.