Самарқандда вилоят хотин-қизлар қўмитаси бошқарувининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Самарқанд ҳокимлиги матбуот-хизмати хабар берди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигора Раббимова ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди. 

Мазкур вазифага Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Марҳабо Fафурова номзоди таклиф этилиб, бошқарув аъзолари томонидан маъқулланди.