Сербиянинг Уб муниципалитетидаги Слатина қишлоғи яқинида ҳарбий-машғулот самолёти фалокатга учради.

«Сербия ҲҲК ва ҲМКнинг икки ўринли G-4 Super Galeb ўқув-машғулот самолёти бугун Слатина қишлоғи яқинида машғулот парвози вақтида қулаб тушди», - дея берди Сербия мудофаа вазирлиги сайти.

Айни дамда бедарак йўқолган учувчиларни қидириш ишлари ташкиллаштирилган.

Ҳодиса жойига Сербия ҲҲК ва ҲМК қўмондони генерал-майор Ранко Живак ҳам етиб келди.