Subaru янгиланган Outback универсалини намойиш қилди

Технология 07 Апрель 2017 2733

Subaru компанияси янгиланган Outback универсалини намойиш қилди. Машинанинг жаҳон премьераси 12 апрелда очиладиган Нью-Йорк моторшоусида бўлиб ўтади.

Моделнинг кузови олд қисмидан бир оз ўзгарган: ўзгача радиатор, тажовузкорроқ бампер ва шамол шовқинини камайтиришга ёрдам берувчи ўзгача кўринишдаги ён ойналар пайдо бўлди. Шунингдек, шовқин изоляциясини яхшилаш учун янги олд ойналар ва йўғонроқ орқа шиналар ўрнатилган.

"Аутбек" учун подвеска модернизация қилинди: янги амортизаторлар ўрнатилган, руль бошқаруви электр кучайтиргичи ва тепкининг босилишига таъсирчанлиги кучайтирилиб тормоз тизими қайта созланди, вариатор ишини шовқинсизроқ қилиш учун унинг занжири алмаштирилди. 

Салонда безак материаллари яхшиланган ва марказий консоль алмаштирилган. Универсал 6,5 ёки 8 дюймли экранга эга янги мультимедиа тизими билан жиҳозланди.

Машинанинг куч қурилмалари 175 от кучига эга 2,5 литрли, 4 цилиндрли ва 256 от кучига эга 3,6 литрли, 6 цилиндрли моторлардан иборат. Иккала двигатель ҳам 7 та "виртуал" узатмали Lineartronic узатмалар қутиси билан жуфтликда ишлайди. 

Outback АҚШда ёзда сотувга чиқарилади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар