Сурия воқеаси бўйича Саудия Арабистони ҳам АҚШ томонида

Жаҳон 07 Апрель 2017 7502

Саудия Арабистони томонининг ҳисоблашича, америкаликлар президенти Дональд Трамп Суриядаги Шайрат авиабазасини бомбардимон қилишга буйруқ бериб, «дадил қарор» қабул қилган. Саудияликлар бу авиабазадан кўтарилган самолётлар кимёвий ҳужум уюштирган деб ҳисобламоқда.

Мамлакат ташқи ишлар вазирлигида бу «халқаро ҳамжамият тўхтата олмаётган Сурия режимининг ҳаракатларига» муносиб жавоб бўлгани қайд этилган.

Бундан олдинроқ Туркия томони ҳам бу ҳодисада АҚШни ёқлашини маълум қилганди.

7 апрелга ўтар кечаси АҚШ Хомс провинциясидаги Сурия ҲҲК аэродромига зарба берди. Пентагон маълумотларига кўра, авиабаза ҳудудига қарата 59 та Tomahawk қанотли ракетаси учирилган.

Кўпроқ янгиликлар