Швеция пойтахти Стокҳолм шаҳрида юк машинаси одамлар устига юрган. Бу ҳақда полиция маълумотига асосланиб, Aftonbladet хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, бу ҳодиса оқибатида бир неча киши жароҳатланган.

Швеция давлат радиоси эса ушбу ҳодиса оқибатида 3 киши қурбон бўлганини айтмоқда.

Гувоҳлардан бири ушбу ҳодиса рўй берган кўчада ваҳима бошлангани ҳақида айтган.

Ҳодиса Ahlens Mall жойлашган кўчада рўй берган. Ҳозирда воқеа жойи ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қуршаб олинган. 

Ҳозирча ушбу ҳодиса теракт ёки теракт эмаслиги аниқланмади. 

Стокҳолмдаги ҳодиса видеоси пайдо бўлди, полиция теракт эҳтимолини истисно этмаяпти

«Биз ҳужумга йўлиқдик». Швеция бош вазири ҳодисани теракт сифатида баҳолади