АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг баёнот беришича, Россия Сурияда кимёвий ҳужум қилинишига қарши  «чора кўра олмаган». Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар қилди.

«Биз Москванинг бу борадаги уқдиришларини қабул қила олмаймиз», — дея Тиллерсон сўзларини келтиради Reuters агентлиги.

Давлат котибининг сўзларига кўра, Россия Сурияда кимёвий қуролни тўлиқ йўқотиш бўйича 2013 йилда эришилган келишувни бажара олмади. 

Тиллерсоннинг таъкидлашича, Москва «ёки иштирокчи ёхуд бу келишувни бажариш қобилиятига эга эмас».