Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аналог телевидениедан воз кечадими

Жамият 07 Апрель 2017 16859

Маьлумки, ҳозирги кунда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг кўплаб оилалари рақамли телевидение теледастурларини томоша қиладилар. Шунингдек, аналог форматдаги теледастурларни ҳам томоша қиладиган оилалар мавжуд. Давлат  томонидан 2012 йил 17 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидениега техник ва технологик ўтишга доир Давлат дастури тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ рақамли телевидениега икки босқичда ўтиш кўзда тутилган.

Биринчи босқичда (2015-2016) Республиканинг вилоят марказлари ва аҳоли кўп ҳудудларда юқори қувватли рақамли телеузаткичлар ўрнатиш кўзда тутилган. Улар ёрдамида аҳолининг 98 фоизи рақамли телевидение билан таъминланади.

Иккинчи босқичда (2016-2017) узоқ ва аҳоли кам ҳудудларда рақамли телесигналларни етказиб берувчи узаткичлар ўрнатилади. Бунда сунъий йўлдош хизматларига мурожаат қилинади. Иккинчи босқичнинг якунланиши натижасида юртимиз аҳолисининг 100 фоизи рақамли телевидение билан таъминланади.

Бугунги кунда:

- Тошкент шаҳри бўйича, Тошкент телеминорасида DVB-T стандартидаги 4та рақамли ТВ узаткичлари ва DVB-T2 стандартидаги 2та рақамли ТВ узаткичлар ишга туширилиб, ушбу телеузаткичлар орқали очиқ тўплам таркибида 18та давлат ва нодавлат ҳамда ёпиқ тўплам таркибида 44та хорижий телерадиодастурлари эфирга узатилиб келинмоқда. 

- Тошкент вилояти бўйича, бир нечта туман ва шаҳарларда жойлашган радиотелеузатиш станцияларида DVB-T ва DVB-T2 стандартидаги 12 та рақамли ТВ узаткичлар ўрнатилиб, очиқ тўплам таркибида 12та давлат теледастурлар эфирга тарқатилиши таъминланган. Келгусида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида “Мilliy TV”, “Uzreport TV”, “Zo’rTV”, “MY5” каби телеканаллар дастурлари DVB-T2 стандартида узатилиши режалаштирилмоқда.

Шу боис, Мустақиллик байрамига қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг барча ҳудудлари рақамли телевидение билан тўлиқ таъминланиши ва шундан сўнг, ҳудудлардаги аналог форматдаги телеузаткичларни 2017 йилнинг сентябр ойидан бошлаб босқичма-босқич ўчирилиши режалаштирилмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31975 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17805 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69123 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58355 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 4341 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9966 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар