Туркия Асадни «жазолаш» бўйича кейинги қадамларни ҳам қўллаб-қувватлашни ваъда қилди

Жаҳон 07 Апрель 2017 11784

Анқара томони АҚШнинг Суриядаги авиабазага қилган ҳужумини маъқуллади ва «Башар Асад режимини жазолашга қаратилган кейинги қадамларни ҳам қўллаб-қувватлаш»ни ваъда қилди. Бу ҳақда Туркия ТИВ баёнотида айтиб ўтилган.

«Биз АҚШнинг Шайрат авиабазасига уюштирган ҳарбий амалиётини яхши баҳолаймиз. Туркия ушбу режим жиноятларига қарши қаратилган навбатдаги қадамларни ҳам қўллаб-қувватлайди», дейилган Туркия ТИВ баёнотида

Шунингдек, Туркия томонидан Сурияда парвозлар учун хавфсиз ҳудуд ташкил этишга чақирилган.

6 апрель, пайшанба куни АҚШ қуролли кучлари президент Дональд Трамп буйруғи билан Суриянинг Хомс провинциясидаги ҳарбий аэродромга қарата 59 та қанотли Tomahawk ракеталарини учирди. Ракета зарбаси 4 апрель куни Суриянинг Идлиб провинциясида кимёвий қуролдан фойдаланилгани учун жавоб бўлди. АҚШ раҳбарияти тахмин этилаётган кимёвий ҳужум ушбу аэродромдан бошланган, деб ҳисоблайди.

Хомс губернатори Талал Баразий АҚШ зарба берган авиабаза Сурия армияси томонидан ИШИДга қарши курашиш учун фойдаланилганини айтиб ўтди.

Охирги маълумотларга кўра, ушбу ҳужум оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, 7 киши жароҳатланган ва 7та самолёт йўқ қилинди.

Кун янгиликлари
Салоҳиддин Шарипов: “Ҳалол луқма – инсон саодатининг калитидир”
22:51 / 22.06.2017 25556 Жамият
Mirobod Elit - пойтахт марказида оилангиз учун муносиб совға
16:29 / 21.06.2017 24527 Жамият
Марк Цукерберг мусулмонлар даврасида ифторлик қилди
Ўзбекистон ҳукумати Қозоғистонда ҳалок бўлган фуқароларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди
Москвада 3 нафар Ўзбекистон фуқароси метандан заҳарланиб ҳалок бўлди
21:28 2128 Жамият
Дайжест: «Пахтакор»да янги давр, «Ёнғоқ вазири», Россияда Telegram’га таҳдид ва куннинг бошқа хабарлари
21:12 1811 Жаҳон
БАА маликалари бельгиялик хизматкорларни камситишда айбдор деб тан олинди
20:48 2717 Жаҳон
Ёш адвокат соҳилни 5 минг тонна чиқиндидан халос қилди (фотожамланма)
20:42 3147 Жамият
«Бабаянни ёмон деманг, у ҳам Худо бандаси»
20:34 5991 Спорт
«Пахтакор»да пул билан боғлиқ муаммо йўқ. Стадион қайтадан қурилади
19:54 7010 Спорт
Кўпроқ янгиликлар