WhatsApp пул ўтказмалари хизматини ишга туширади

Технология 07 Апрель 2017 6424
Фото:Flickr

WhatsApp пул ўтказмалари хизматини ишга туширмоқчи. Ҳозирча фойдаланувчилардан ушбу хизмат учун олинадиган ҳақ ва бу хизматнинг бутун дунё бўйлаб жорий қилиниши ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Тахмин қилинишича, WhatsApp UPI банклараро тўлов тизими негизида ишлайди.

Ҳозирда дастур 1,2 млрд дан кўпроқ фойдаланувчига эга. Бу улкан базадан фойдаланиб, қандайдир йўсинда даромад олиш керак. Дастур учун аввал 1 доллар миқдорида йиллик обуна тўлови олинган. 2016 йилда дастур фойдаланувчиларининг кўпайишида тўсиқ сифатида бу тўлов бекор қилинган. Даромад олишнинг бошқа йўли эса пул тўловларидан ҳақ олишдир. Компанияда айнан шу усулдан фойдаланишга қарор қилинди.

Дастурнинг пул тўловлари хизмати ишга тушириладиган илк майдонча Ҳиндистон бўлади. Бу ерда рақамли тўловлар оммалашган ва WhatsApp’дан 200 млн киши фойдаланади. Ҳиндистон Захира банки маълумотларига кўра, 2016 йил январда турли рақамли тўлов хизматлари орқали 1,3 млрд доллар пул ўтказилган. Мессенжернинг тўлов хизмати ярим йилдан кейин ишга туширилади.  

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар