Жанубий Кореяда мамлакат президентлигиучун кураш қизғин палласига кирмоқда. "Тобуро" либерал-демократик партияси собиқ раҳбари Мун Чжэ Ин Корея республикасининг энг юқори лавозими учун асосий номзод бўлиб қолмоқда. Бироқ, ҳозирда, унинг етакчилигини мутлақ деб бўлмайди. Gallup Korea томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижалари шундан далолат қилмоқда.

7 апрель куни ўтказилган сўров натижаларга кўра, агар овоз бериш жараёни шу ҳафтада ўтказилганда Мун Чжэ Инга 38 фоиз сайловчилар овоз берган бўлар эди. Бу ўтган ҳафтадагидн 7 фоизга кўп демакдир. Уни марказий кайфиятдаги Халқ партияси вакили, тадбиркор Ан Чхоль Су 35 фоизлик кўрсаткич билан таъқиб қилмоқда. Ўтган ҳафтадан буён у аҳоли орасида ўз тарафдорлари сонини кескин оширишга муваффақ бўлган. 

Рейтингнинг учинчи ўрнида Кёнсан-Намдо вилояти ҳокими Хон Чжун Пхё бормоқда. Корея Озодлик консерватив партияси номзодини 7 фоиз сайловчи қўллаб-қувватламоқда. 

Ижтимоий тадқиқотда мингдан ортиқ киши иштирок этган. Натижалар ўртасидаги тафовут 3,1 фоизни ташкил этади, деб қайд этади агентлик. 

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 9 май куни Жанубий Кореяда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтади.