Жаҳон мамлакатлари Сурияга ҳужумни маъқулламоқда. Туркия ҳам АҚШ томонда

Жаҳон 07 Апрель 2017 38058

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ҳамда Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ва Австралия бош вазири Малкольм Тернбулл каби сиёсатчилар АҚШ президенти Дональд Трампнинг Суриядаги авиабазага зарба бериш қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлаб чиқишди.

«АҚШ президенти бугун ҳам гаплари, ҳам ҳаракатлари билан кимёвий қуролнинг қўлланилиши ва тарқатилишига йўл қўйилмаслиги ҳақида кучли ва аниқ сигнал юборди. Исроил президент Трампнинг қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлайди», — деган бош вазир.

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг фикрича, Россия ва Сурия ҳукуматидан ташқари, Сурия можаросига нуқта қўйилишидан манфаатдор бўлган барча томонлар Америка қуролли кучлари томонидан Суриядаги авиабазага берилган зарбани маъқуллаши керак.

Малкольм Тернбулл матбуот анжуманида маълум қилганки, АҚШнинг Шайратга авиазарбаси «Башар Асаднинг ҳарбийлари кимёвий қурол қўллашига тезкор ва адолатли жавоб бўлди».

Буюк Британия ҳам АҚШнинг ҳаракатини тўла қўллаб-қувватлаган. Ҳукуматдагилар бу ҳужумни Асад армиясининг кимёвий қурол қўллашига муносиб жавоб сифатида ҳисоблашмоқда. Шайрат аэродромига ҳужум орқали келгусида ҳам шундай ҳужумлар содир этилишининг олди олингани айтилган.

Қироллик Мудофаа вазири Майкл Фэллон авиабазага ракета зарбаси берилишини янги ҳарбий кампания бошланиши сифатида билмаслигини айтиб ўтган.

Туркия ҳам ушбу ҳодисага муносабатини билдирди. 

Туркия АҚШ авиазарбаларини ижобий баҳолаган. "АҚШ ва халқаро ҳамжамият Сурия ҳукуматининг "варварона" ҳаракатларига қарши ўз позициясини билдириши керак", деган Туркия бош вазири ўринбосари Нумон Куртулмуш.

Франция ИИВ раҳбари, айни вақтда Мавританияда бўлиб турган Жан-Марк Эро Башар Асад ҳарбий жиноятчи сифатида суд қилиниши кераклигини айтди.

Эрон эса АҚШнинг ҳужумини кескин қоралади. 
"Эрон жума кунига ўтар кечаси АҚШ томонидан Сурия армияси авиабазасига қилинган ракетали ҳужумини кескин қоралайди", — дейилди давлат телеканали орқали.

Эрон ТИВ раҳбарининг фикр билдиришича, Сурия ҳарбийларига зарба бериш "террорчиларнинг позициясини мустаҳкамлайди ҳамда Суриядаги вазиятни янада оғирлаштиради".

7 апрелга ўтар кечаси АҚШ Хомс провинциясидаги Сурия ҲҲК аэродромига зарба берди. Пентагон маълумотларига кўра, авиабаза ҳудудига қарата 59 та Tomahawk қанотли ракетаси учирилган.

Сурия армияси мухолифат томонидан Идлибдаги кимёвий ҳужумни амалга оширишда айбланди. Расмий Дамашқ бу айбловни қатъиян рад этди.

Сурия президенти Башар Асад ҳам расман бу айбловни рад қилган ва 2013 йили Дамашқ ўзининг кимёвий омборларини йўқ қилганини эслатган. 2016 йилнинг январида Кимёвий қуролларни тақиқлаш бўйича ташкилот (бу ташкилот 2013 йили Суриянинг кимёвий қуролдан холи қилингани учун Нобель мукофотини олганди) Сурияда кимёвий қуроллар арсенали йўқ қилингани ҳақида эълон қилганди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар