2017 йилнинг 7 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкентга МДҲ ТИВКнинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун келган Арманистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эдвард Налбандян билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ расмий сайтида маълум қилинди. 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Арманистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати, турли соҳалардаги алоқалар, жумладан МДҲ ва бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Арманистоннинг мавжуд салоҳиятини намоён қилиш нуқтайи-назаридан савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.