Adidas 3D-босма ёрдамида кроссовкалар ишлаб чиқаради

Технология 08 Апрель 2017 4117

Adidas бир қанча вақт 3D-босма технологияси билан тажриба ўтказди. Эндиликда у Futurecraft 4D кроссовкаларини ишлаб чиқаришга тайёр турибди, унинг тагчарми 3D-босма технологияси ёрдамида яратилган.

Adidas ишлатаётган технология Continuous Liquid Interface Production (CLIP) деб номланиб, у Carbon компанияси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Улар эса «Терминатор» фильмидан илҳом олишгани айтилди.

Технологиянинг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, суюқ полимер ультрабинафша нури ёрдамида қайд қилинади. Бу усул анъанавий 3D-босмадан тезроқ, якуний маҳсулот эса анча мустаҳкамроқ бўлади, деб ёзамоқда The Verge.

Adidas вакилларининг YouTube’да тақдим этилган видеода айтишларича, оёқ кийимини яратишда 3D-босмадан фойдаланишнинг яхши томони – бу индивидуал ёндашувдир.

Ҳозирча Futurecraft 4D жуда қиммат нархда сотилиши мўлжалланмоқда. Унинг аниқ қиймати номаълум. Янги 5 000 та бундай кроссовкалар жорий йилдаёқ сотувга чиқарилади. 2018 йилга келиб 100 мингта шундай оёқ кийими ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 18438 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 39551 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 151477 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43329 Lifestyle
ОАВ: Британия махсус хизматлари WannaCry вирусини тўхтатган дастурчи ҳибсга олинишини аввалдан билган
18:17 0 Жаҳон
NASA 5 ёшли боланинг мактубига жавоб йўллади
Пауэрлифтинг бўйича жаҳон чемпиони Андрей Драчёвнинг ўлдирилишига оид видео пайдо бўлди
18:00 801 Жамият
Ҳасан Руҳоний: Эрон учун ядро келишувини сақлаб қолиш устувор
17:55 232 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор сўнгги гумондор ҳамон қидирилмоқда
17:50 251 Жаҳон
Видео: Голни нишонламоқчи бўлган «Ҳамбург» футболчиси жароҳат олиб, 7 ойга сафдан чиқди
17:48 840 Спорт
Кўпроқ янгиликлар