АҚШ конгрессмени Сурияга берилган зарбани танқид қилди

Жаҳон 08 Апрель 2017 10582

АҚШ конгресси вакиллар палатасининг Гавайидан аъзоси, демократ Тулси Габбард АҚШнинг Сурияга берган зарбасидан норозилик билдирди. Унинг айтишича, АҚШнинг Суриядаги барча ҳаракатлари янада кўпроқ вайроналарга ва хаосга олиб келади, қанотли ракеталар билан зарба бериш эса "ўйланмай қилинган қадам" бўлган. Габбарднинг чиқиши CNN телеканали томондан намойиш қилинган

"Биз тузумларни ўзгартиришга қаратилган вайронакор йўналишни давом эттирмаслигимиз керак. Бу фақат янада кўпроқ қурбонларга олиб келади", деб айтди аёл конгрессмен. У ихтилофнинг онгли ечимини топишга чақирди.

Габбард Оқ уй конгрессга айнан Дамашқ Идлибдаги кимёвий ҳужумга алоқадор эканлигининг исботлари келтириши кераклигини айтиб ўтди.

Аввалроқ Габбард Сурияда бўлиб, Башар Асад билан учрашгандан кейин, АҚШни Асад билан қонуний етакчи сифатида мулоқот олиб боришга чақирганди.

Бундан аввал сенатнинг Виргиния штатидан аъзоси, республикачи Ричард Блэк АҚШ президенти Дональд Трампга Идлибдаги кимёвий ҳужум ортида суриялик ҳарбийлар эмас, ИШИД жангарилари тургани ҳақидаги баёнот билан мурожаат қилган. Блэкнинг фикрича, жангарилар АҚШни ўз найрангига илинтирувчи "моҳир манипуляторлардир".

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46401 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7239 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18544 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1498 Спорт
Чет тилини билиши тўғрисидаги сертификати борлар ушбу блокдан имтиҳонсиз ўтади
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар