Вашингтон Сурия бўйича кейинги ҳаракатларга тайёр, бироқ бунга ҳожат бўлмайди, деб умид қилади. Бу ҳақда БМТнинг АҚШдаги доимий вакили Никки Хейли маълум қилди. 

"Ўтган тун АҚШ жуда ўйланган қадамни амалга оширди. Биз кейинги ҳаракатларга тайёрмиз, бироқ бунга ҳожат бўлмайди, деб умид қиламиз", деб айтди Хейли БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурия бўйича йиғилишида.

Хейли Россияни Суриядаги вазият учун жавобгар деб айтди. Унинг айтишича, Россия "Сурия президенти Башар Асаднинг жиноятларига" эътибор қаратмаган. 

"Россия ҳам салмоқли жавобгарликка эга. Асад ҳар гал инсонийлик чегарасини хатлаб ўтганда, Россия у билан бирга турган", деб айтди Хейли.

Унинг айтишича, Россиянинг қўллаб-қувватлови "Асад тузумини" фақатгина кучайтиради.

Ўз навбатида Россиянинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Владимир Сафронков АҚШни Сурияга нисбатан тажовузни тўхтатишга ва террорчиликка қарши курашни бошлашга чақирди.