«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри клуб билан янги шартнома имзолайди. Бу ҳақда La Stampa нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, италиялик мутахассис тез орада жамоаси билан 2020 йилга қадар мўлжалланган шартнмоа имзолайди. Шартноманинг молиявий шартлари ошкор қилинмаяпти.

Олдинроқ, 49 ёшли мураббийга Европанинг бир қатор гранд жамоалари, жумладан, «Барселона» ва «Арсенал» қизиқиш билдирганди. Бироқ мутахассис бу таклифларга рад жавобини берган.

Аллегри «Ювентус»ни 2014 йилдан буён бошқариб келмоқда. Жорий мавсумда у жамоани кетма-кет олтинчи мавсум Италия чемпионлиги сари етаклаб келмоқда.