Петербург теракти иши бўйича ўзбекистонлик аёл ҳибсга олинди

Жаҳон 08 Апрель 2017 61207
Фото: RIA

Москванинг Басман туман суди Санкт-Петербургда содир этилган терактга алоқадорликда гумон қилиб Ўзбекистон фуқароси Шоҳиста Каримовани ҳибсга олди. Терговчилар унинг уйида граната ва портловчи моддалар топилганини маълум қилганлар. “Тинтув вақтида Каримованинг уйидан Ф-1 гранатаси детонатори билан ва бомба деталлари топилди”, деб терговчиларнинг судда берган баёнотини келтириб ўтди «Интерфакс» ахборот агентлиги.

Суд мажлисида Шоҳиста Каримова терактни ижро этишда гумон қилинган Акбаржон Жалилов билан бирга битта кафеда ишлаганини айтиб ўтди. “Мен «Лесное” кафесида ишлаб шу ернинг ўзида яшардим”, деган Каримова.

Шохиста Каримованинг адвокати унинг жиноятга хеч қандай алоқаси йўқлигини айтиб ўтди. “Тинтув вақтида қоидабузарликларга йўл қўйилган. Бу граната ва детонатор унинг уйига атайлаб ташлаб қўйилгани очиқ-ойдин кўриниб турибди”, деб айтиб ўтди ҳимоячи. Унинг айтишича, тинтув жойига терговчидан олдин тезкор хизмат ходимлари келишган. “Мен бунақасини аввал эшитмагандим. Гранатани аёллар сумкачасидан топишган эмиш”, деган адвокат. Адвокатнинг таъкидлашича, унинг мижози Жалиловни танимас эди.   

Аввалроқ Басман суди Санкт-Петербургдаги террактга алоқадорликда гумон қилинган 8 нафар шахсдан бири – Тожикистон фуқароси Содиқ Ортиқовни ҳибсга олган эди. 

Кўпроқ янгиликлар