АҚШ президенти Дональд Трамп 2017 йил мобайнида Хитойга ташриф буюради. У икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида шу йилда Хитойга ташриф буюришга тайёрлигини билдирган. ХХР раиси Си Цзиньпиннинг Америка сафари якунларига бағишланган анжуманда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И шу ҳақда маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, 6-7 апрель кунлари Оқ уй раҳбари Дональд Трамп Флорида штатидаги қароргоҳида Хитой етакчиси Си Цзиньпин биан учрашган эди. 

Ван Ининг сўзларига кўра, томонларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли Си Цзиньпин ташрифи чоғида сезиларли натижаларга эришилган. 

Аввалроқ, АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Америка етакчиси ХХР раисининг Хитойга таклифини қабул қилганини айтганди.