8 апрель куни Филиппин пойтахти Манила шаҳридан жанубда 5,7 баллик зилзила кузатилди. Бу ҳақда Европа-Ўрта ер сейсмология маркази хабар қилмоқда. 

Маълумотларга кўра, ер ости силкинишлари маркази Маниладан 91 км жанубда,  денгиз тубидан 80 км чуқурликда жойлашган. 

Ҳозирча, етказилган талофат ёки вайронагарчиликлар ҳамда цунами ҳақида хабарлар йўқ.