Германия қуролли кучлари АҚШнинг Сурияга зарбалар беришида иштирок этмайди

Жаҳон 08 Апрель 2017 6059

Германия қуролли кучлари (Бундесвер) АҚШнинг Сурия ҳукумат қўшинлари позицияларига янги зарбалар беришида иштирок этмайди. Бу ҳақда Германия мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен SWR радиостанцияси эфирида маълум қилди. 

Фон дер Ляйеннинг айтишича, Бундесвер олдига Ғарб коалициясининг ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураши давомида разведка олиб бориш вазифаси қўйилган. "Мен таъкидлаб ўтмоқчиман, ИШИДга қарши кураш доирасида. Бу мутлақ ойдин вазифа ва биз унинг доирасида ҳаракат қиламиз", деб айтган фон дер Ляйен.

Вазирнинг айтишича, бу вазифа Сурияда кимёвий қурол қўлланиши масаласи ва Башар Асад фаолиятига алоқаси йўқ.

ИШИДга қарши Ғарб коалицияси операциясида немис ҳарбий мутахассислари НАТОнинг AWACS радиолокацион разведка самолётлари экипажини шакллантириш билан машғуллар. Берлин, шунингдек, Туркиядаги Инжирлик базасида жойлаштирилган 6 та "Торнадо" разведкачи самолёти билан кўмак кўрсатади. Бундан ташқари, Бундесвер инструкторлари ироқлик курдларни ўқитадилар. 

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39705 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44826 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6631 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18102 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекободда мўъжаз шаҳарча барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 250 Жамият
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 795 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 2143 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар