Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари GM Uzbekistan автомобилларини навбатсиз олишади

Ўзбекистон 08 Апрель 2017 36421

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Президентнинг 2017 йил 4 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2865 сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор мажлис ўтказди. Кун.uz манбасининг маълум қилишича, унда вилоятлар, туман ҳокимликлари ва бошқа тегишли идоралар раҳбарлари иштирок этди. 

Мажлисда маълум қилинишича, айни вақтда республикада 1542 нафар уруш фахрийси яшаб келмоқда. Президент қарорига мувофиқ уларнинг ҳар бирига 2 млн сўм миқдоридаги бир марталик пул мукофотлари ҳокимлар, кенг жамоатчилик иштирокида тантанали равишда топширилади. Бу пулларни топшириш тизими қандай ташкил этилгани борасида Молия вазири Ботиржон Хўжаев ахборот берди. 

Бундан ташқари, “Ўзавтосаноат” АЖ раиси ўринбосари уруш фахрийларига GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган ҳар қандай турдаги автомашиналарни бир марталик навбатсиз олиш имконияти тақдим этилаётгани хусусида маълум қилган. 

Унга кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, уларга тенглаштирилганлар мазкур имкониятдан бир марта фойдаланишлари мумкин бўлади. Бунда, таъкидланишича, уруш фахрийсига, ўзига ёки яқинлари, қариндош-уруғлари ёхуд невараларидан истаганига бир марта бир дона автомобилни навбатсиз харид қилишга рухсат берувчи сертификатлар шу йилнинг 20 апрелига қадар топширилади. 

Кун.uz манбасига кўра, шунингдек, маҳаллалар тақдим этган маълумотлар асосида уруш фахрийсига хизмат қилиши тасдиқланган қўшни ёки бегона шахс бўлган хизматчиларга ҳам шундай имконият берилади. Мазкур автомобилларга биринчи ва иккинчи техник хизматлар бепул кўрсатилади, эҳтиёт қисмлари бепул берилади.

 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар