Ироқ бош вазири Американи Суриядаги можароларга барҳам беришга чақирди

Жаҳон 08 Апрель 2017 6323

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Ободий АҚШ вице-президенти Майкл Пенс билан ўтказган телефон орқали мулоқотида Суриядаги зўравонликларга чек қўйиш зарурлигини қайд этди. Бош вазир котибияти шу ҳақда маълум қилди. 

"Бош вазир Сурияда зўравонликларга барҳам бериш бўйича комплекс режа ишлаб чиқиш ва ИШИД гуруҳи ҳамда бошқа террорчилик тузилмаларини йўқ қилиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ҳақида сўз юритди", - дейилади хабарда. 

Сурияда вужудга келган вазият хусусида фикр билдирган ал Ободий "Ироқ Сурияда кимёвий қурол қўлланилганини қоралаб, уни жиноят сифатида баҳолаган". 

4 апрель куни Reuters агентлиги "Инсон ҳуқуқларини мониторинг қилиш бўйича Сурия маркази" (The Syrian Observatory for Human Rights)га таянган ҳолда, Идлиб вилоятининг Хон Шайхун шаҳрида кимёвий қурол қўлланилгани, унда 58 киши, шу жумладан 11 бола ўлгани ҳақида хабар қилган эди. 

АҚШ ҲДКнинг Ўрта ер денгизидаги икки кемаси президент Дональд Трамп буйруғи асосида 6 апрель тунда 59та қанотли Tomahawk ракеталари билан Сурия авиабазасига зарбалар берди. 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар