Иванка Трамп Сурияга берилган зарбадан кейин отаси билан фахрланишини айтди

Жаҳон 08 Апрель 2017 12213
Фото: Reuters

АҚШ 7 апрелга ўтар кечаси Суриядаги Шайрат аэродромига ракета зарбаси берди. Ҳужум оқибатида 7 киши: 5 ҳарбий ва 2 фуқаро ҳалок бўлган. Аэродромнинг яна 6 нафар ходими жароҳатлар олган. 

Қурбонлар борлигига қарамасдан, АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп бу зарбадан кейин отаси билан фахрланишини айтган.

"Биз яшаётган давр мураккаб ечимлар қабул қилинишини талаб қилади. Мен отам инсониятга қарши бу даҳшатли жиноятларга кўнишни истамаганидан фахрланаман", деб ёзган Иванка твиттерда.

Трампнинг қизи "даҳшатли жиноятлар" деганда Идлиб вилоятидаги кимёвий ҳужумни назарда тутган. АҚШда бу ҳужум Шайрат базасидан амалга оширилгани таъкидлаб келинмоқда.

Бироқ ушбу фожиага ҳақиқатан ким айбдорлиги БМТ ва Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти томондан тергов қилинмоқда. Ҳозирча мутахассислар ҳеч қандай хулосаларга келишмаган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22648 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24744 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12756 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54036 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 845 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1121 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 981 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 2525 Спорт
Кўпроқ янгиликлар