Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича «Қирол Кубоги» мусобақаси якунига етди.

7 нафар боксчи билан иштирок этган ҳамюртларимизнинг тўрт нафари — Ҳасанбой Дўсматов, Элнур Абдураимов, Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов финалга қадар етиб келишганди.

Элнур Абдураимов финал баҳсида таиландлик мезбон боксчи Вуттичай Масукка қарши рингга кўтарилди ва имкониятни бой бериб қўйди.

75кг.гача вазнда рингга кўтарилган Исроил Мадримов кубалик Ослей Иглесиас Эстрадани мағлубиятга учратиб олтин медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Ҳасанбой Дўсматов ва Шаҳрам Ғиёсов мураббийларнинг қарорига кўра финал жангида рингга чиқмаслиги хабар қилинганди. Қолган икки боксчи олтин медал учун жанг ўтказишди.