Мьянманинг Патейн дарёсида паром тўнтарилиб кетиши оқибатида 20 нафарга яқин одам ҳалок бўлди, деб хабар берди Ассошиэйтед Пресс агентлиги полицияга иқтибос келтирган ҳолда.

Ҳукумат воқеани тергов қилишни бошлаган.

Рейтер агентлигининг маълум қилишича, паром бортида 60 га яқин одам бўлган. Уларнинг барчаси тўйга таклиф қилинган меҳмонлар бўлган. Кема юк ташиш кемаси билан урилиши оқибатида чўкиб кетган. 27 нафар одам қутқарилган. Қолган йўловчиларни қидириш давом этмоқда.