Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Кун.uz манбаси хабар берди.

Эндиликда Халилов Умарбек Яхшимуродович Навоий шаҳри ҳокими вазифасини бажаради. Бунга қадар у Ўзбекистон Республикаси Президент Девонида ишлаган, Давлат маслаҳатчиси О.Муродов хизматида бош инспектор лавозимини эгаллаган.

Навоий шаҳрининг аввалги ҳокими Неъматилла Ахатов қайси ишга ўтказилгани номаълум.