Стокҳолмнинг марказий кўчасида одамларни босиб кетган юк машинаси бортида портловчи қурилма борлиги аниқланди. Бу ҳақда мамлакат полициясига асосланган ҳолда SVT телеканали хабар қилмоқда.

7 апрель куни Spendrups компаниясига тегишли юк машинаси ўғирлаб кетилган, сўнгра у шаҳар марказидаги Дроттнинггатан кўчасида одамларни босиб кетиб, 550 метрга ҳаракатни давом эттирган. Полиция маълумотларига кўра, машина 15 киши жабрланган, уларнинг 9 нафарини аҳволи оғирлиги айтилмоқда. 4 киши ҳалок бўлди. Айни вақтда, эҳтимолий қўпорувчилик бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Мазкур ҳужумда Ўзбекистон фуқароси гумон қилинаётгани ҳақида аввал хабар қилинган эди. 

Қайд этилишича, 39 ёшли гумон қилиниб қўлга олинган шахс ёнидан Ўзбекистон паспорти чиққан.