Хитой раиси Си Цзиньпин АҚШ президенти Дональд Трампга илиқ қабул учун миннатдорчилик билдирди ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишига умид билдирди. Бироқ унинг айтишича, бунинг учун давлатлар муайян саъй-ҳаракатларни амалга оширишлари керак бўлади, деб маълум қилди Оқ уй.   

"Бизда узоқ ва ҳар томонлама ҳамкорлик бўлган ва дўстлигимизни мустаҳкамлайдиган кўплаб масалалар бўйича ҳамфикрликка эришдик. Вақт ўтиши билан биз тарихий жавобгарлик ва икки давлат фаровонлиги учун асос яратиш бўйича кўп саъй-ҳаракатларни амалга оширдик", деб айтган Хитой раиси. 

Унинг айтишича, Трамп Хитой делегациясини кутиб олиш учун аъло даражада тайёргарлик кўрган.