Шимолий Корея АҚШ қурол-кучларининг Суриядаги Шайрат ҳарбий авиабазасига ракета зарбасини "кечириб бўлмас тажовузкор хатти-ҳаракат" ҳисобланади, деб айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берган.   

Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги фикрича, Шимолий Кореяда ядровий қуролнинг ишлаб чиқилиши "бу зарбадан миллион чандон тўғрироқ бўларди". 

Шимолий Корея шу тариқа АҚШ зарбасига илк расмий муносабатини билдирди. 

Шимолий Корея узоқ вақтдан бери Сурияни ўзининг муҳим ҳамкорларидан бири деб ҳисоблаб келади. 

7 апрелга ўтар кечаси АҚШ Суриядаги Шайрат авиабазасига 59 та қанотли ракета билан зарба берган.