АҚШ президенти Дональд Трампнинг набираси - 5 ёшли Арабелла Кушнер Хитой халқ республикаси раиси Си Цзиньпинга хитой тилида қўшиқ куйлаб берди. Бу ҳақда унинг онаси Иванка Трамп твиттер’даги саҳифасида хабар берди.

«Арабеллай ва Жозеф ҳамда уларнинг президенти Си Цзиньпин ва Пэн Лиюань хонимнинг АҚШга расмий ташрифига атаб чиқиш қилишгани билан жуда фахрланаман», - дея ёзган Иванка.

Иванка Трамп томонидан тақдим этилган видеода Арабелланинг хитой тилидаги қўшиқни фортепиано жўрлигида куйлаётганини кўриш мумкин.

Аввалроқ Иванка Трамп Сурияга берилган зарбадан кейин отаси билан фахрланишини айтгани ҳақида ҳам хабар бергандик.