Ўзбекистоннинг Италиядаги собиқ элчиси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон 08 Апрель 2017 5654
Фото: Ouzbekistan.fr

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 апрелдаги 2870-сонли Қарори билан Усмонов Равшан Аброрович Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу кунга қадар Р.Усмонов Ўзбекистон Республикасининг Франция, Италия ва Португалиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Р.Усмонов Буюк Британиянинг Бирмингем университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Тошкент давлат юридик университетларини тамомлаган.

Кўпроқ янгиликлар