Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши узунлиги 7,1 километрни ташкил қилади ва 2020 йил охиригача қуриб фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Ушбу йўналиш 6 бекатдан иборат бўлиб, ундан учтаси шу йилнинг ўзида битирилади. Метронинг бу йўналиши ер устидан эстакадалар орқали ўтади. Шу боис 2017 йил охирига қадар лойиҳанинг 2,5 км эстакада қисмини барпо этиш режалаштирилган. Бугунги кунга келиб 30 дан ортиқ таянч устуни оралиғида пойдевор қазиш ва бетонлаш ишлари якунланмоқда. Шунингдек, объектда 5000 куб метр тупроқ ва 2100 куб  метрдан зиёд бетон олиш ишлари бажарилди.

Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишининг 2-босқичида 2,7 км лик 2 та бекат қуриш жараёнида 135 минг куб метр тупроқ ва 220 куб метрдан зиёд бетон олиш ишлари бажарилди.  Ҳозирги мавжуд 2 та шахта ва тунелларда модернизация жараёни амалга оширилмоқда.