Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған 16 апрель куни Туркия конституцияга тузатишлар киритиш фойдасига овоз бериш йўли билан демократияни мустаҳкамлашнинг янги босқичига ўтишини маълум қилди. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди

"16 апрелдан кейин Туркия демократияси янада мустаҳкамланади. Сиз одамларга ўз фикрингизни сингдиришга уринишингиз мумкин, лекин сайлов натижаси халқнинг танловидан келиб чиқади. Сайловчиларнинг "ҳа" жавоби ҳам, "йўқ" жавоби ҳам ҳурматга лойиқ", - деди Эрдўған Измирдаги референдумга доир намойишда Республика халқ партияси (РХП) депутатларига юзланар экан. 

Эрдўған "Konya" раҳбар ўринбосари Ҳусну Бўзкуртнинг баҳсли баёнотларини танқид қилди. Бўзкуртнинг сўзларига кўра, 16 апрель куни сайловчиларнинг "ҳа" дея жавоб бериши денгизга ташлангандек гап. 

"Нима деган гап: демократия қаёқда қолди? Эркинлик-чи? Сен мен учун овоз беришга қарор қидингми?", - деди президент.

Ўтган ҳафтада Бўзкурт конституцияга тузатиш тарафдорларига таҳдид қилди: "Агар референдумда тасдиқ жавобини берганлар ғолиб бўлса, хурсандчилигингиз узоққа бормайди. Биз сизни барибир тинч қўймаймиз, Самсундан бошлаб то Измиргача".

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим референдумда "йўқ" жавобини беришни тарғиб қилаётганлар тараққиёт йўлида ҳеч қандай ваъда бера олмаслигини айтган. Бош вазирнинг сўзларига кўра, бу фақат сиёсий инқирозга олиб келади. 

16 апрель куни 55,3 миллион турк фуқароси мамлакат конституциясига тузатишлар киритишга бағишланган референдумда овоз бериши кутилмоқда.