2003 йилнинг 9 апрелида Саддам Ҳусайннинг ҳайкали бузиб ташланиши воқеалари

Жаҳон 09 Апрель 2017 34836

14 йил аввал, 2003 йил 9 апрелда АҚШ армияси Бағдодга кириб, ироқликлар билан бирга Саддам Ҳусайнга Ал-Фирдавс майдонида ўрнатилган ҳайкални бузиб ташлаган.

Ҳайкалнинг бузилиши қуйидагича кечган. Денгиз пиёда аскарларидан бири ҳайкал бошига АҚШ байроғини илиб қўйган. Бундан кейин ҳайкал арқонлар билан ўраб чиқилиб, оломоннинг ҳайқириғи остида кранда тортиб ағдарилган.

Саддам Ҳусайннинг юртдошлари олдидаги сўнгги чиқиши АҚШ қўшинлари Бағдодга кириб келган сана билан белгиланган. Ҳусайн бу нутқини Бағдод шимолидаги бункер ёнида сўзлаган.

2003 йил 12 апрелда Бағдод учун кураш шаҳарнинг АҚШ қўшинлари томонидан тўлиқ олиниши билан якунланган. Ҳусайн тузуми ва етакчи "Баас" партияси ағдарилган.

Шу воқелардан 13 йил ўтгач бир вақтлар Ҳусайн учун мотоциклларни таъмирлаган Кадим ал-Жабурий "Би-би-си" телеканалига ўша воқеалар ҳақида сўзлаб берган. Унинг айтишича, ал-Жабурийнинг оиласидаги 15 кишидан 14 нафари Ҳусайн тузуми вақтида жазоланган. Кадимнинг ўзи ҳам 1,5 йил турмада ўтириб чиққан. 

Айнан Кадим Ҳусайннинг ҳайкали бузиб ташланиши вақтида жон ачиғида ҳайкалнинг асосига босқон билан зарбалар берган. У бир ҳарбийга АҚШ байроғи ўрнига илиб қўйиш учун Ироқ байроғини берган. Кадимнинг айтишича, кейинроқ у АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш ва Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр ёлғончи эканликларини англаб етган: улар Ироқни тиклашмаган, улар уни ер билан битта қилишган.   

"Мен шу ҳайкалдан қолган пойдевор ёнидан ўтар эканман, уят ва шармандаликни ҳис қиламан. Мен ўзимдан "Нима учун мен бу ҳайкални ағдардим?" деб сўрайман.Мен уни қайта тиклашни истардим. Менинг 15 кишилик оиламдан 14 киши Саддам тузумидан азият чеккан. Шунинг учун америкаликлар келиб, Саддам тузумини ағдаришганда мен хурсанд бўлгандим. Мен босқоним билан ҳайкалнинг пойдеворини буза бошладим, мен уни қулатишни истардим. Ҳайкал қулатилишидан аввал америкалик ҳарбий унинг юз қисмига АҚШ байроғини илиб қўйди. Мен буни қабул қила олмадим ва унга Ироқ байроғини бердим. Кейин эса вазият йилдан-йилга ёмонлашиб борди. Коррупция, қотилликлар, ички кураш, кафандўзлик авж олди. Саддам одамларни ўлдирди, бироқ унинг жиноятлари ҳозирги ҳукуматнинг жиноятлари олдида ҳеч нарса эмас. Саддам кетди, бироқ унинг ўрнига минглаб янги Саддамлар келди. Менда Ироқ биздан гўёки ўғирлаб қўйилгандек ҳис бор. Буш ва Блэр ўта кетган ёлғончилардир. Улар Ироқни вайрон қилишди ва бизни ўрта асрлар ёки ундан ҳам эртароққа қайтаришди. Бу жиноят эди, мен уларни шу қўлларим билан ўлдирган бўлардим", деб ўкинади Кадим.

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12427 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66976 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36888 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 374 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 277 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2893 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 810 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 468 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1544 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар